ТАСАВВУФ ВА БУГУНГИ ДАВР
Maqola haqida umumiy ma'lumotlar
Ушбу мақолада Ислом дини таркибида шаклланиб, унинг Ислом, Иймон ва Эҳсон каби қисмларидан учинчи қисмига тааллуқли бўлган ва Мусулмон Шарқида салкам 1300 йилдан буён тарихий тараққиёт босқичларини босиб ўтиб, мукаммал бир диний-фалсафий таълимот сифатида шаклланган Тасаввуф ва унинг бугунги даврдаги аҳамияти ҳақида фикр юритилади.
Муаллифнинг фикрича, иррационал билиш усулига асосланган, аммо, шунингдек, рационал тафаккурни ҳам инкор этмайдиган, диний ва дунёвий тафаккур, интуитив ва ақлий билимни уйғунлаштирган ушбу диний-фалсафий таълимот Ер шарининг катта қисмида ўзининг салкам 1300 йиллик мавжудлиги давомида такомиллашиб бориш ва модернизациялашиш имкониятлари кенглигини исботлаб берган. Бу ҳолатни айниқса, ҳам Шарқ ва ҳам Ғарб дунёсида кенг тарқалган Мавлавия (Мавлоно Жалолиддин Румий асос солган) ва Нақшбандия (Хожа Баҳоуддин Нақшбанд асос солган) каби ирфоний тариқатлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Шу жиҳатдан, Ер шари аҳолисининг салкам яримига ижобий руҳий-маънавий таъсир етказган, диний ва дунёвий илмларнинг ривожи, адабиёт ва санъатнинг юксалишига муносиб ҳисса қўшган тасаввуф таълимотини глобал цивилизацион ҳодиса сифатида баҳолаш лозим, деган фикрни олға суради.
Муаллифнинг таъкидлашича, руҳий инқироз ва маънавий-ахлоқий таназзулга учраган бугунги давр инсони учун Тасаввуфнинг ҳаётбахш ғоялари инсон руҳиятини муътадиллаштиришга, уни келажакка бўлган ишончини оширишга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, уни фалсафий-психологик жиҳатдан жиддийроқ ўрганиш ва руҳий тарбия усулларидан бири сифатида қўллаш яхши натижалар бериши мумкин, деган хулосага келади.
- Annemarie Schimmel, Dim e nsi Mistik Dalam Islam (Jakarta: Pustaka Firdaus, 2002).
- Basu S. How the spiritual dimension of health was acknowledged by the world health assembly - A report. New Approaches Med Health. 1995;3.
- Br. J. Psychiatry. 1994, Oct; 165(4):441-6.
- Жаъфар Холмўминов. Тасаввуф онтологияси. – Тошкент: “Yosh avlod matbaa”, 2021.
- Iqbal M. The Reconstruction of Religious Thought in Islam. London: Oxford University Press; 1934.
- Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо ал-Жазарий. Тасаввуф сирлари . – Тошкент, 1999.
- M. Amin Syukur, Tasawuf Kontekstual Solusi Problem Manusia Modern (Yogyakarta: Pustaka, 2003), 112.
- Pargament K, Kronfol Z, Tice TN, Appel H. Res Nurs Health. Pathways to postoperative hostility in cardiac patients: mediation of coping, spiritual struggle and interleukin-6. 1987 Dec; 10(6):391-8.
- S. Haque Nizamie, Mohammad Zia Ul Haq Katshu, and N. A. Uvais“Sufism and mental health” Indian J Psychiatry. 2013 Jan.
- Francesko Piraino and Mark Sedgwik (Eds). Global Sufism. Boundaries, Narratives, and Practices. – HURST and COMPANY, London, 2019.
- Fulford KW. Religion and psychiatry: Extending the limits of tolerance. In: Bhugra D, editor. Psychiatry and Religion: Context, Consensus and Controversies. London: Routledge; 1996.
- مستملی بخاری، امام ابو ابراهیم اسماعیل بن محمد. شرح التعرف لمذهب التصوف. ربع اول. - تهران، ۱۳۴۳.
Холмўминов, Ж. М. (2024). ТАСАВВУФ ВА БУГУНГИ ДАВР. Academic Research in Educational Sciences, 4(12), 384–397. https://doi.org/
Холмўминов, Жаъфар. “ТАСАВВУФ ВА БУГУНГИ ДАВР.” Academic Research in Educational Sciences, vol. 12, no. 4, 2024, pp. 384–397, https://doi.org/.
Холмўминов, М. 2024. ТАСАВВУФ ВА БУГУНГИ ДАВР. Academic Research in Educational Sciences. 12(4), pp.384–397.