ОЛМА БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛГАН ЧИМ-ЧИРИНДИ ТИЗИМИНИНГ МЕВАЛАРНИНГ СИФАТИ ҲАМДА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Мақолада боғлардан юқори ва сифатли ҳосил олишда қатор ораларида кўп йиллик дуккакли-бошоқли ўтлар аралашмасини қўллаш орқали чим-чиринди тизимини яратиш ҳамда ушбу тизимнинг олма навлари меваларининг сифати ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича маълумотлар келтириб ўтилган. Олма боғлари қатор ораларида кўп йиллик яшил ўтларни органик ўғит сифатида қўллаш орқали чим-чиринди тизимини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқотларда меваларнинг сифати, ҳосилдорлиги қора шудгорга нисбатан қиёслаб унинг илмий жиҳатдан афзаллиги аниқланган. Агроэкосистемаларда боғ қатор ораларида кўп йиллик яшил ўтлар мажмуасини қўллаш орқали агроценознинг шаклланиши натижасида юқори, сифатли ҳосил олиш ҳамда ресурстежамкор технологияларни ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот олиб борган бир нечта олимларнинг тадқиқотлари, уларнинг олиб борган ишлари юзасидан батафсил тўхталиб ўтилган. Боғ қатор ораларида чим-чиринди тизиминини қўллаш тадбири биринчидан тупроқ таркибидаги гумус миқдорини оширади, иккинчидан мўътадил, юмшоқ иқлимни ва тупроқ намлигини хуш кўрадиган олма дарахтларининг ўсиш-ривожланиши учун қулай микроклиматни яратиши натижасида олма навлари мевалари йирикроқ, рангдор, оргонолептик хусусиятлари бўйича сершарбат ва хуштаъм бўлганлиги қайд этилди. Тадқиқотларда қизил себарга + бошоқлилар аралашмасида олма навларида умумий ҳосилдорлик 33,2 ц/га юқори ва товарбоп мевалар улуши 88,9-87,2% бўлганлиги аниқланган.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola