АБУ НАСР ФОРОБИЙНИНГ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ, ХУСУСАН, ИНСОН МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИ ҲАҚИДАГИ ИЛМИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТИ
Жаҳонда фаннинг обрўси кенг миқѐсда кўтарилиб бораѐтган, янги-янги кашфиѐтлар очилаѐтган бир даврда аждодлар томонидан яратилган илмиймаданий меросни ўрганишда шундай плюралистик ѐндашувлар пайдо бўлдики, бундай ѐндашувлар фан, техника ва технологик тараққиѐтга кенг йўл очса, иккинчидан, илмий жамоатчилик томонидан тан олинган ворисийлик тамойилларини янги парадигмалар асосида шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Бундай ўзгаришлар миллий-маданий меросни янада бойитиб, баркамол инсонни тарбиялашдаги янгича ѐндашувларнинг шаклланишига туртки бўлаѐтганлигини кўрсатади. Зеро, башарият тарихи жараѐни, жамият тараққиѐти ҳеч қачон бўш жойда ҳаракатга келмайди, балки ўтмиш авлодларнинг меҳнати, маънавий маданияти, интеллектуал фаолиятининг умумлаштирувчи натижаси бўлади.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola