ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИНИ ЎТАШ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Бугунги кунда давлат фуқаролик хизмати ўташ жараѐнини такомиллаштириш борасида мамлакатимизда жиддий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Лекин, соҳада ечимини кутаѐтган муаммолар хали мавжуд. Таъкидлаш лозимки, давлат фуқаролик хизмати муносабатларидаги тизимли муаммолар сифатида давлат фуқаролик хизматидани ривожлантиришнинг ягона стратегияси мавжуд эмаслиги ва давлат фуқаролик хизматида замонавий технологияларни кўлланмаслиги кабиларни кўрсатиш мумкин. Давлат фуқаролик хизматидаги ўзгаришларнинг асосий тамойиллари, миллий шартшароитларга мос бўлган кенг кўламли ва таркибий ислоҳотларни назарда тутувчи давлат фуқаролик хизматини узоқ истиқболли ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмаган. Юқоридагиларга асосланган ҳолда, усҳбу мақолада давлат бошқаруви тизимининг ўзига хос йўналиши сифатида амалдаги давлат фуқаролик хизмати ҳолатининг ҳар томонлама таҳлили, илғор хорижий тажрибага асосланган туб ўзгаришларнинг асосий тамойиллари, миллий шарт-шароитларга мос бўлган кенг кўламли ва таркибий ислоҳотларни назарда тутувчи илмий асосланган таҳлилий фикрлар, таклиф ва тавфсиялар келтириган.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola