ШАҲАР ТУПРОҚЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ФУНКЦИЯЛАРИ
Шаҳар ҳудудларининг тупроқ ҳолати алоҳида эътиборни талаб қилади, чунки транспорт, саноат, қурилиш жараёнларининг таъсири тупроқ тизимини ўзгаришига таъсир қилади, яъни тупроқнинг кимёвий, физикавий, микробиологик ва биокимёвий кўрсаткичларини ўзгаришига сабаб бўлади, натижада шаҳарлардаги тупроқ қопламини муҳим экологик функцияларни бажариш қобилиятидан маҳрум бўлишига олиб келади [5].
Кўпгина дарсликларда “шаҳар тупроқлари” атамаси шу муҳитда тупроқ шаклланишини ўрганишнинг дастлабки босқичларида пайдо бўлган ва турли йўллар билан аниқланган тупроқларга айтилади. Кўпинча ушбу тупроқларни “урбан тупроқлар” деб хам аталади [6]. Халқаро таснифда (WRB) барча шаҳар тупроқлари Техносоллар деб номланган [13].
Тупроқнинг ҳолатини баҳолаш ва шаҳарда тупроққа эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарурлигини тушунмаслик салбий оқибатларга олиб келади. Урбан экотизимларда тупроқни йўқ қилиш ва тупроқ ресурсларини жадал камайтириш инсон учун қулай барқарор муҳитни яратишга имкон бермайди. Аста-секин, бу шаҳар аҳолисининг яшаш учун яроқсиз бўлган ҳудудларда яшашга мажбур бўлишига олиб келади.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola