СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ЎРТАЧА ШЎРЛАНГАН ШАРОИТИДАГИ ҒЎЗА ЎСИМЛИГИНИНГ БАЪЗИ ФИЗИОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Мақолада Сирдарё вилоятининг ўртача шўрланган шароитида етиштирилган ўрта толали (G. hirsutim L.) ғўза нав ва нав намуналарида физиологик кўрсаткичлардан ўсимлик баргларидаги умумий хлорофилл, хлорофилл “a”, хлорофилл “b”, каротиноид ва пролин миқдорлари таҳлил натижалари келтирилган. Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Бек кластер МЖЧ Бахор СИУ ҳудудидаги “Ўсимлик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш теҳнологиялари илмий амалий маркази”нинг тажриба майдонида G. hirsutum L. турига мансуб Самара, Султон, Ан Баёвут-2, Бухоро-102, Т-1849, Т-606, Т-2460, Т-1205, Т-2204, Т-2796, Т-1907, Т-578 ва Т-989 нав ва тизмалар экилди. Тажрибада Султон, Т-2460 ва Т-1205 нав ва тизмалари физиологик жиҳатдан кучсиз шўрланишга Самара, Ан Баёвут-2, Бухоро-102, Т-1849, Т-606, Т-2204, Т-2796, Т-1907, Т-578 ва Т-989 нав ва тизмаларига нисбатан бардошли эканлиги аниқланди. Т-1849, Т-606, Т-2204, Т-2796 ва Т-1907 тизмалар физиологик хусусиятлари бўйича шўрҳоқликка мойил эканлиги аниқланган.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola