СПОРТ-ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА
Дунѐ ҳамжамиятида сиѐсий, иқтисодий, маданий ҳамда спорт соҳаларида ўз ўрнимизга, мавқеимизга эга бўлиш имконияти туғилди. Кўкрагига озодлик шамоли теккан давлатнинг эртанги куни қандай бўлиши, қайси йўлдан бориши, унинг келажак тақдирини белгилар эди. Ўтиш давримизнинг дастлабки йилларидаѐқ эндигина оѐққа тураѐтган республикамиз иқтисодиѐти олдида қатор долзарб муаммолар турсада, энг асосий эътибор қанчалик вақт, маблағ кетишидан қатъий назар теран фикрли, маънавий баркамол, янги техника ва технологияларни мукаммал эгаллаган жисмоний бақувват, том маънода соғлом авлодни шакллантиришга қаратилди. “Мамлакитимизда барпо этилаѐтган ўғилқизларимиз учун бағрини очаѐтган минг-минглаб замонавий мактаблар, коллежлар, олий ўқув юртлари, санъат, маданият ва спорт масканлари ана шу эзгу, ҳақиқатдан ҳам тарихий ишларимизнинг амалий натижаси сифатида намоѐн бўлмоқда”. Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳатларни чуқурлаштириш, эркин демократик фуқаролик жамиятини қуриш, ҳамда давлатимизни буюк давлатлар қаторига кўтариш каби жараѐнларни ҳаѐтга тадбиқ қилиш, келажак авлоднинг нафақат ақл-идроки, маънавий-маърифий, сиѐсий-маданий жиҳатдан шаклланганлигига, балки, уларнинг саломатлиги, жисмоний баркамоллигига ҳам боғлиқлиги ҳисобга олиниб, 1992 йил 14 январда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида “Жисмоний тарбия ва спорт” тўғрисида қонун қабул қилинди. Шунингдек, 1992 йил январ ойида миллий Олимпия комитети тузилиб, у Халқаро Олимпия Комитетига расман аъзо этилди.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola