ЎЗБЕК ТИЛИДА СИФАТГА ОИД ЛЕКСЕМАЛАРНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК ТАДҚИҚИ МАСАЛАЛАРИ
Жаҳон тилшунослигида сўнгги йилларда амалга оширилаётган илмий тадқиқотларда лисоний ҳодисаларнинг моҳиятини очишда инсон омилини ҳисобга олиш анъанаси етакчилик қилмоқда. Антропоцентрик парадигма асосида семантикага оид тадқиқотлар ҳам сифат ўзгаришларига учради. Лексик бирликларнинг маъно хусусиятлари таҳлилида инсон омилининг ўрни, белгиловчи аҳамиятини ўрганиш кун тартибига қўйилди. Дунё олимлари инсониятнинг тафаккур тарзи билан боғлиқ абстракт сўзларни нафақат лингво-фалсафий ва грамматик нуқтаи назарлардан, балки антропоцентрик ёндашув асосида ҳам ўрганмоқдалар. Бир қатор илмий ишларда абстракт номлар ментал, семантик-концептуал жиҳатдан тадқиқ қилинган бўлиб, мазкур бирликлар бўйича аксиологик, ассоциатив, лингвокультурологик тадқиқотларнинг ҳам амалга оширилиши бугунги тилшунослик учун аҳамиятлидир. Зеро, маънавий жиҳатдан инсоният эришган барча ютуқларни номловчи сўзларнинг тадқиқида муайян тил эгаларининг ўзига хос тафаккури, маънавияти ва маданияти акс этади.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola