ЭЛЕКТРЛАШГАН ТЕМИР ЙЎЛЛАР КОНТАКТ ТАРМОҒИ ДИНАМИКАСИНИ ЎЗГАРИШИДА ТЎҒРИ МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ
Ток олишнинг тадқиқот усулларини такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари (ОЭУ) тамойилидан фойдаланиш, тўғри математик моделлаштириш (ТММ) усули асосида янги сонли алгоритмларни ишлаб чиқариш лозимдир. ТММ да ўтказилган ҳисоблар - дифференциал тенгламалар тузмасдан туриб тўғридан тўғри оддий ҳисоблаш нисбатларини олиш имконини берувчи кучли воситадир. Контакт тармоғининг динамик масалаларни ечиш учун ТММ қўллаш, кўп муҳандисларга контакт осмаси элементлари: контакт сими; ушлаб турувчи трос; торлар ва фиксаторларни ҳақиқий хусусиятларни инобатга олган ҳолда математик моделларни яратиш контакт тармоғини бир нечта ток қабул қилгич билан ўзаро таъсири хусусиятлари ўрганиш имконини беради.
Фазовий ромбсимон контак тармоғи (ФРКТ) да қўлланилувчи ток қабул қилгич билан контакт осмаси ўзаро таъсири учун ТММ методикасини қўллаш хусусиятларни кўриб чиқамиз. Контакт симини қотириш нуқталарига осилган мутлақо эгилувчан ип сифатида тасаввур қилинган. Қотириш нуқталари бир хил баландлик даражасида бўлсин ва қотирилишлар орасидаги масофа L, ипнинг чизиқли зичлиги ρ ва тортилиши К билан тавсифланади. ТММ усулининг умумий алгоритмига мувофиқ, тола n та таркибий элементга бўлади. Бунда иккала элемент ва бўлимларга тартиб рақамлари берилади.
Таркибий элемент шартли равишда уч қисмга бўлинади: ички, бу элементнинг эластик инерциял хусусиятига боғлиқ ва иккита инерциясиз чегарали ҳудудларга бўлинади.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola