ЕР ОСТИ СУВЛАРИНИНГ АЗОТ БИРИКМАЛАРИ БИЛАН ИФЛОСЛАНИШ ОМИЛЛАРИ ВА НИТРАТ ИОНЛАРИНИНГ МИҚДОРИЙ ТАҲЛИЛИ (СПЕКТРОФОТОМЕТРИК ВА ПОТЕНЦИОМЕТРИК ТАҲЛИЛ УСУЛЛАРИ)
Мақолада азот бирикмаларининг инсон организмига биологик таъсири, токсикологик хусусиятлари, захарланишнинг клиник кўриниши ҳамда табиий сувларда азот бирикмаларининг сифат ҳамда миқдорий таҳлили кўриб чиқилган. Аниқланишича, азот бирикмалари инсон организми учун заҳарли бўлиб, санитария токсикологик кўрсаткичларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса маълум шароитларда сувдан фойдаланишнинг бузилишига ва сифатсиз сувдан фойдаланиш натижасида аҳоли саломатлигининг ёмонлашишига олиб келади. Ифлосланган ер ости сувлари бир неча минг йиллар давомида тозаланади. Аҳоли саломатлигини назорат қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида табиий сувлар таркибидаги азот бирикмаларининг миқдорини ўрганиш ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Бундан бир неча йиллар аввал табиий сувларнинг кимёвий таҳлили қилинганда азот бирикмалари сифат таҳлили асосида натижалар берилган, чунки табиий сувларда азот бирикмалари миқдори жуда кам бўлган. Саноат ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, жуда кўплаб экин экилмайдиган ерларнинг ўзлаштирилиши, боғдорчиликнинг ривожланиши натижасида ер ости сувларида азот бирикмаларининг миқдори йил сайин ошиб кетмоқда, бу эса табиий сувларни кимёвий таҳлилида азот бирикмаларини сифат таҳлили етарли эмаслигини уларни миқдорий таҳлил қилиш кераклигини исботлайди. Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида табиий сувлар таркибида азот бирикмаларини патенциометрик, спектрофотометрик ва ионометрик усуллар ёрдамида аниқлаб келинмоқда.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola