ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ УМУМИЙ ТАВСИФИ: ТУШУНЧАСИ, ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Мазкур мақолада муаллиф томонидан Ўзбекистонда жиноятчиларни қайта ижтимоийлашувини ва ахлоқан тузалишини амалга оширишда сўнгги пайтларда муҳим иштирокчилардан бирига айланиб бораѐтган пробация институти илмий ва амалий жиҳатдан кўриб чиқилган. Хусусан, мазкур институтнинг тарихий келиб чиқиши, тавсифи, тушунчаси ва ўзига хос жиҳатлари, пробация ҳукуматини шакллантириш ҳуқуқий асослари, бу борадаги ижобий хорижий тажрибалар атрофлича ўрганиб чиқилган. Мақолада ушбу институт ҳозирги кунда ўзининг ижобий жиҳатларини кўрсата бошлагани, тегишли шахслар категориялари пост пенитенциар ижтимоийлашуви ва уларни назорат қилиш функциясини муносиб равишда уддалай олаѐтганлиги қайд этилиб, айни дамда қонунчиликдаги айрим жиддий бўшлиқлар ва камчиликлар, амалиѐтда пробация ходимлари иши самарасига салбий таъсир ўтказилишига сабаб бўлаѐтгани кўрсатиб ўтилган. Мақолада муаллиф томонидан пробация хизмати нуфузи, ҳуқуқий мақоми ошириш ва фаолиятини янада тартибга солиш бўйича илмий ва амалий таклиф, тавсиялар берилган.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola