ДНК МАРКЕРЛАРИ АСОСИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ ЮҚОРИ ҲАРОРАТГА ЧИДАМЛИ ГЕНОТИПЛАРИНИ ТАНЛАШ
Буғдой селекцияси жараёнларида ДНК маркерлар технологиясидан фойдаланиш юқори ҳарорат каби абиотик стресс омилларига чидамли бўлган янги навларини яратишни осонлаштирди. Мазкур тадқиқотда CIMMYT кўчатзорларига мансуб юмшоқ буғдойнинг 33 та тизмалари ҳамда маҳаллий Семурғ (назорат) навидан фойдаланилди. Юқори ҳароратга чидамлиликнинг лобаратория таҳлиллари асосида L030, L095, L124, L138 ва L190 юмшоқ буғдой тизмалари чидамли эканлиги аниқланди. Тадқиқоотда юқори ҳароратга чидамлилик билан генетик боғланган 6 та (Wmc25, Wmc44, Wmc273, Wmc327, Xcfa2147 ва Xcfd76) ДНК маркерларидан фойдаланилди. Статистик таҳлиллар орқали Wmc44 ДНК маркери чидамлилик билан генетик боғланган, энг ишончли маркер эканлиги аниқланди, шунингдек геномида чидамлилик маркер аллели (280 ж.а.) мавжуд бўлган L019, L095, L124 ва L138 тизмалари ажратиб олинди. Геномида Wmc44 ДНК маркер аллели мавжуд бўлган ҳамда фенотипик жиҳатдан чидамлиликни номоён қилган L095, L124 ва L138 тизмалари ажратиб олинди ҳамда уларнинг уруғ кўпайтириш кўчатзорлари ташкил этилди. Келгусида, уларни янги нав сифатида амалиётга тадбиқ этиш кўзда тутилган.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola