КЕТЛЕ II ИНДЕКСИ АСОСИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИДА ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИ ТАҲЛИЛИ
Мазкур тадқиқотда Кетле II индекси асосида Андижон шаҳрида жойлашган айрим мактаблар ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш даражаси таҳлил қилинган бўлиб, ўғил болаларда 7-17 ёш диапазонида тана вазни дефицити (озғинлик) 8-53%, ортиқча тана 4-17% ни ташкил қилиши, 7, 9-10, 14-17 ёш диапазонларида яққол ифодаланиши аниқланган. Қизларда тана вазни дефицити улуши 7-17 ёшда 2-52% бўлиб, 11, 13-17 ёшда максимал ифодаланиши, шунингдек ортиқча тана вазни улуши 1-12% бўлиб, 8, 14 ёшда максимал кузатилиши аниқланган. Олинган натижалар мактаб ўқувчиларида тана вазни дефицити ёки ортиқча тана вазни кузатилувчи физиологик ёш диапазонлари таълим жараёнини ташкил қилиш, овқатланиш рациони/режимини белгилаш, тиббий-санитар чора-тадбирларни ишлаб чиқишда илмий асос сифатида фойдаланилиши мумкинлиги таъкидланган.
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola