ҚОРАБАЙИР ЗОТЛИ НАСЛЛИ АЙҒИРЛАРНИНГ ЭКСТЕРЬЕР ХУСУСИЯТЛАРИ
Мақолада, № АЛ524123061–сонли шартномага асосан “Самарали селекциялаш усулларидан фойдаланиб, Қорабайир зотли отларнинг янги наслли гуруҳларини яратиш” лойиҳаси доирасида Қорабайир отчилик мажмуасида урчитилаѐтган ва улардан танлаб олинган Садаф 20-18, Сангар 20-18, Капитал 20-16, Лимон 19-18 лақабли айғирларнинг экстерьер хусусиятлари ҳақида маълумотлар ѐритилган. Отларнинг экстерьер (тана ўлчамлари ва тана тузилиш индекслари) хусусиятлари уларни маҳсулдорлик йўналишлари билан узвий боғлиқликда бўлишини ўрганиш мақсадида экстерьер хусусиятлари аниқланган. Ўрганилган айғирларнинг экстерьери яъни тана тузилиши мутаносиб тузилишга эга эканлиги аниқланган. Айғирларни экстерьери куз билан чамалаб баҳоланганда тана тузилишида камчилик ва нуқсонлар кузатилмади. Қорабайир отчилик мажмуасида ўрганилган ва танлаб олинган Садаф 20-18, Сангар 20-18, Капитал 20-16, Лимон 19-18 лақабли айғирлардан авлодлар олиш учун уларни экстерьер хусусиятлари қўйилган талабларга жавоб беради. Ўрганилган барча айғирлар конституция типи бўйича мустаҳкам-зич типга хос эканлиги ҳақида хулоса қилинган
Maqola sahifasiga o'tish
Maqola